• 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:14

Ўзбекистонда оилавий бахт даражаси ошди — тадқиқот

2023 йилга нисбатан Ўзбекистонда оилавий бахт индекси қарийб 10 фоизга ошган. Сўровнома натижаларига кўра, мамлакатда аҳоли турмуш даражаси яхшиланган — иш ўринлари кўпайган, таълим имкониятлари кенгайган, давлат хизматлари сифати эса яхшироқ баҳоланмоқда.

67
0
uznews.uz

Мамлакатда оилавий бахт даражаси юқори деб баҳоланди. Бундай хулосага жорий йил баҳорида ўтказилган социологик сўров натижалари асосида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти мутахассислари келди.

Тадқиқот мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтказилган бўлиб, унда қарийб 13 минг нафар фуқаро иштирок этган.

Мутахассислар оилаларнинг ҳаётдан, даромадлардан, ишдан, таълимдан, соғлиқни сақлаш тизимидан ва давлат хизматларидан қанчалик мамнунлигини ўрганган. Шунингдек, оилавий муносабатлар, барқарорлик ва аҳолининг оилавий қадриятларга муносабати ҳам инобатга олинган.

Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатдаги умумий оилавий бахт индекси 0,618 баллни ташкил этган. Қабул қилинган мезонларга кўра, бу юқори кўрсаткич ҳисобланади. Таққослаш учун, 2023 йилда мазкур индекс 0,560 балл даражасида бўлган.

Тадқиқотда оилалар турмуш даражасининг яхшиланиши асосий омиллардан бири сифатида қайд этилган. Хусусан, аҳоли бандлигининг ошиши, таълим олиш имкониятларининг кенгайиши ва давлат идоралари фаолиятидан қониқиш даражасининг ўсиши таъкидланган.

Айниқса, оилавий қадриятлар ва оила ичидаги муносабатларга оид кўрсаткичлар юқори баҳоланган. Сўров иштирокчиларининг катта қисми ўзини оилавий ҳаётда бахтли деб ҳисоблаши ва оилани энг муҳим қадрият сифатида кўриши маълум қилинган.

67
0

Изоҳ