• 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 12 май 10:20

Бухорода туман ҳокими ўринбосари $12 минг билан ушланди

У фермернинг экин майдонларига сув очиб бериш эвазига $15 минг талаб қилиб, $12 минг олган вақтида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.

169
0
Видеодан кадр

Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тамагирлик йўли билан 12 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ДХХ ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниыланишича, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер "Қум Султон" массивида жойлашган экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли, экин ерларини сув билан таъминлашда ёрдам беришини сўраб ушбу ҳоким ўринбосарига мурожаат қилган.

Мансабдор шахс эса экин майдонларига келадиган сувни очиб беришини ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини айтиб, эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳозирда туман ҳокими ўринбосарига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

169
0

Изоҳ