Президентга соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш масалалари бўйича тақдимотда соҳани ривожлантиришда хусусий секторнинг ўрни ва бу борадаги мавжуд имкониятлар ҳақида сўз борди.
Хусусан, нодавлат тиббиёт ташкилотларига мавжуд лицензия доирасида барча йўналишлар бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат бериш таклиф этилди.
Шунингдек, аккредитациядан ўтган хусусий муассасаларга трансплантация фаолияти билан шуғулланиш имкониятини бериш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 2028 йилдан бошлаб Суғурта жамғармаси аккредитациядан ўтмаган нодавлат ва республика давлат тиббиёт муассасаларидан тиббий хизматларни харид қилмайди.
Изоҳ