• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Кеча, 17:02

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади

Синоптиклар дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

89
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, шу дам олиш кунлари республикада баҳорги беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро вилоятида ва Навоий вилоятининг жанубида фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кундузи +22...+25 даража атрофида бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда +20...+23 даража атрофида, якшанба кунига келиб эса ҳаво ҳарорати +27...+30 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари хавфи сақланиб қолмоқда.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+15, кундузи +22...+24 даража бўлади. Шамол 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

89
0

Изоҳ