• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:03

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Эндиликда халқаро логистикада иштирок этаётган бошқа МДҲ давлатлари каби Ўзбекистон фуқаролари ҳам Россия ҳудудида аввалгидан 2 баравар кўпроқ вақт давомида бўлишлари мумкин бўлади.

95
0
aircuz.uz

Россия Федерацияси ҳукумати халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи профессионал ҳайдовчилар учун мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини узайтиришга қарор қилди.

Бунинг натижасида эндиликда хорижий ҳайдовчилар, шу жумладан, ўзбекистонликлар ҳам Россия ҳудудида календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолишлари мумкин бўлади. Янгилик 2026 йил 30 июндан кучга киради.

Қарор чет эл фуқароларининг алоҳида тоифасига - халқаро логистика билан шуғулланувчи профессионал ҳайдовчиларга тааллуқлидир.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясида бўлиш муддатини узайтириш масаласи аввалроқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссияси иштирокидаги "Очиқ мулоқотлар" давомида бизнес вакиллари томонидан бир неча бор кўтарилган эди.

Маълум қилинишича, ташаббус Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси иштирокида ҳукуматлараро даражада ишлаб чиқилган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси идентификация учун ҳайдовчи шахсини тасдиқловчи ва халқаро ташишни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда Россия Федерациясига кириш ва бўлиш учун ариза юбориши кераклигини маълум қилди, шунингдек, ариза топшириш бўйича босқичма-босқич йўриқномани эълон қилди.

95
0

Изоҳ