• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 09:47

Андижонда маҳалла раиси ва шу маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси $31 минг билан ушланди

Улар 60 минг эвазига 30 сотих ер майдонининг бир қисмини нотурар, қолган қисмини турар жой тоифасига ўзгартириб беришни ваъда қилишган.

83
0
uznews.uz

Андижон туманидаги МФЙлардан бирининг раиси ва ушбу маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси 31 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХходимлари томонидан ушланди.

Аниқланишича, улар ўзаро тил бириктириб, 1967 йилда туғилган фуқарога чорвачилик мақсадида мазкур маҳалла ҳудудидан ажратиб берилган ер майдонининг 2 сотихини ва давлат захирасида бўлган 28 сотих ерни Андижон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс номига расмийлаштириб беришни режа қилишади.

Улар жами 30 сотих ер майдонининг бир қисмини нотурар, қолган қисмини турар жой тоифасига ўзгартириб беришни айтиб, ер учун 57 минг АҚШ доллари ва кадастр идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириш учун 3 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси олдиндан ер майдони учун 28 минг АҚШ доллари ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 3 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

83
0

Изоҳ