Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу йил май ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда республика ҳудудида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади ва кучли шамол эсади.
Ҳаво ҳарорати асосан кечаси +13...+18 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Кейинчалик ой охиригача ҳарорат кечаси +13...+18 даражадан +18...+23 даражагача, кундузи +25...+30 даражадан +30...+35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+38 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Бу даврнинг айрим кунларида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. 2026 йил май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 1,5-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ