• 11 975 сўм
    -54.41
  • 14 008 сўм
    -57.63
  • 160 сўм
    -0.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -54.41
  • 14 008 сўм
    -57.63
  • 160 сўм
    -0.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:05

Самарқандда болани калтаклаган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди - видео

Воқеа содир бўлганидан бир неча кун ўтиб, аёл билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

174
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда тарбиячи боланинг бошига бир неча марта ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, воқеа "Мадина Кўзмунчоқ" хусусий болалар боғчасида содир бўлган. Жорий йилнинг 20 апрель куни ўрта гуруҳ тарбиячиси М.Д. тарбияланувчига нисбатан жисмоний зўравонлик қилган.

Боғча раҳбарининг буйруғига асосан шу йилнинг 23 апрель куни фуқаро М.Д. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳолат ўрганилмоқда.

174
0

Изоҳ