Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва бошқа тегишли идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи қўлга олинди.
Аниқланишича, у заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи компанияни гўёки 1 млрд сўмдан ортиқ товар айланмасини яширганлик ва мажбурий тўловлардан бўйин товлаганликда айблаб, сунъий равишда ҳисобланган 145 млн сўмлик жаримани қўлламаслик ҳамда келгусида ҳомийлик қилишни ваъда қилган.
Бунинг эвазига у компания раҳбаридан қиймати 10 млн сўм бўлган олтин тақинчоқни олган вақтида қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ