• 12 073 сўм
    52.48
  • 14 177 сўм
    128.95
  • 161 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 073 сўм
    52.48
  • 14 177 сўм
    128.95
  • 161 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:45

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 11 млн сўмдан ошди

Даромадлар умумий ўсишига қарамай, энг паст иш ҳақлари ҳали ҳам таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қайд этилмоқда — улар республика ўртача кўрсаткичидан паст.

95
0
uznews.uz

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–март ойларида республика бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6,82 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга кўп.

Энг юқори кўрсаткичлар анъанавий равишда Тошкент шаҳрида кузатилмоқда — 11,7 млн сўм, бу бошқа ҳудудларга нисбатан қарийб икки баробар кўп. Шу билан бирга, пойтахтда иш ҳақи ўтган йилга нисбатан 18,8 фоизга ошган.

Тошкентдан кейинги ўринларда Навоий вилояти — 8,4 млн сўм ва Тошкент вилояти — 6,1 млн сўм билан қайд этилган. Қолган ҳудудларда эса ўртача иш ҳақи 4,6 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача оралиғида шаклланган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг юқори ўртача иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик соҳаларида — 18,5 млн сўмни, шунингдек ахборот ва алоқа соҳасида — 16,5 млн сўмни ташкил этмоқда.

Энг паст кўрсаткичлар эса таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида сақланиб қолмоқда — мос равишда 4,6 млн сўм ва 4,1 млн сўм. Бу эса республика ўртача кўрсаткичидан паст ҳисобланади.

95
0

Изоҳ