Солиқ қўмитаси туризм соҳасида уй-жой ижараси бозорини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, ҳар ким ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.
Қуйидаги ўзгаришлар таклиф этилмоқда:
— ижарага берилаётган туристик дала ҳовлилар ортиқча лицензия ва рухсатномаларсиз расмий ҳисобга олинади;
— бундай турар-жойлар учун туристик йиғим тўлаш талаб этилмайди;
— аҳоли учун ҳақиқий нархларни кўриш имконини берувчи ягона онлайн платформа яратилади;
— ижарага бериш тўғрисидаги маълумотлар ортиқча қоғозбозликларсиз рақамли сервислар орқали автоматик тарзда узатилади;
— турар-жойни ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари ҳақида хабар берган шахсларга жариманинг 30 фоизигача миқдорда рағбат пули берилади.
Изоҳ