• 12 073 сўм
    52.48
  • 14 177 сўм
    128.95
  • 161 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 073 сўм
    52.48
  • 14 177 сўм
    128.95
  • 161 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Кеча, 11:36

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади

Синоптиклар бу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

119
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ва Фарғона водийсида эртага куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Кундузги ҳаво ҳарорати +26…+29 даража атрофида, жанубида ва чўл ҳудудларда +30…+33 даражагача бўлади.

29-30 апрель кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида 30 апрель куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +28…+33 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +35 даражагача бўлади.

1 майда республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли махаллий ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

30 апрелда шимоли-ғарбий ҳудудларда, 1 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати бугун кундузи +26…+28 даража, эртага 28 апрелда +27…+29 даража, 29-30 апрель ва 1 майда +29…+32 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +14…+17 даража бўлади.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.

119
0

Изоҳ