• 12 020 сўм
    4.52
  • 14 048 сўм
    -3.13
  • 159 сўм
    -1.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 020 сўм
    4.52
  • 14 048 сўм
    -3.13
  • 159 сўм
    -1.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 09:29

Пойтахт ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари тайинланди

Ушбу лавозимга Божхона қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси собиқ бошлиғи тайинланди.

54
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Алишер Исматиллаевич Дўсмуҳамедов Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар А.Дўсмуҳамедов 2023 йил март ойидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

А.Дўсмуҳамедов 45 ёшда, 2002 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини, 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2013 йилда Стратегик таҳлил ва прогнозлаш олий мактабини, 2021 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаб, масъул лавозимларда ишлаган.

54
0

Изоҳ