Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришларга кўра, лазер қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш, уларни сақлаш, ташиш ва сотиш учун жарималар қўлланилади.
Жумладан, портатив лазер нурлантиргичларидан ноқонуний фойдаланиш 15 дан 25 БҲМгача жарима солишга сабаб бўлади ва ҳуқуқбузарлик предмети мусодара қилинади.
Шунингдек, бундай қурилмаларни ноқонуний равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиш 15 дан 30 БҲМгача жарима билан жазоланади ва улар мусодара қилинади.
Бундан ташқари, портатив лазер нурлантиргичларини ноқонуний сотиш ёки мамлакатга олиб кириш 25 дан 50 БҲМгача жаримага сабаб бўлади ҳамда ҳуқуқбузарлик предметлари мусодара қилинади.
Изоҳ