• 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:26

Ўзбекистонда бу ҳафта ҳарорат +29 даражага кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар маълум қилишича, жорий иш ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади.

120
0
uznews.uz

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-29 даража атрофида бўлади.

21-23 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ билан қайд этилади. Ҳарорат 21 апрелда кундузи 24-29 даража бўлади, 22-23 апрелда аста-секин 18-23 даражагача пасаяди.

20-22 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

24 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича яна қуруқ об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Эртага куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бугун ва эртага 25-28 даража атрофида бўлади.

22-23 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузги ҳарорат 22 апрелда 24-26 даража, 23 апрелда 20-22 даража бўлади.

24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 25-27 даража бўлади.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади, 21-22 апрелда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.

120
0

Изоҳ