• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 апрел 10:32

Тошкентда ёш ҳайдовчилар автомашинасига "мигалка" ўрнатиб, "права"сиз ва рақамсиз ҳаракатланди

Икки ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, автомобилни бошқаариш учун топширган эркак эса 2 миллион сўм жаримага тортилди.

93
0
Видеодан кадр

Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини бузган уч нафар йигит маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар берди ЙҲХБ Матбуот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев.

Уч нафар фуқаро ҳужжатсиз бошқа шахсга тегишли бўлган "Gentra" автомашинасини бошқарган. Улар автомашинага милтилловчи маёқлар ўрнатиб, давлат рақамларини ечиб олиб, кўчаларда ҳаракатланиб, фуқаролар ҳаётини хавф остига қўйишган.

ЙҲХБ қидирув бўлими ходимлари кўчалардаги кузатув камералари ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб чиқди ва текширув натижасида қоидабузарларнинг шахси аниқланди.

Автомобилни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга автомобилнги топширган фуқаро МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисми (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахслар томонидан транспорт воситаларини бошқариш) билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.

Судда йигитлар давлат рақамисиз уларни топиб бўлмайди деб ўйлашганини тан олишди. Улар афсусда эканликларини билдириб, бундай ҳолатни бошқа такрорламасликларини айтишди.

Уч йигит МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан жавобгарликка тортилди. Ҳуқуқбузарлардан бирига БҲМнинг 3 баравари (1,2 миллион сўм) миқдорида жарима, қолган икки нафарига эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

93
0

Изоҳ