• 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 6 апрел 15:53

Россия ва Украина ўртасидаги урушда иштирок этган қашқадарёлик эркак судланди

У Россия Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмдан қочиш учун ўзи оёғидан отиб жароҳатлаган ва шифохонада даволаниб бўлганидан сўнг ҳарбий қисимдан қочиб, Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган.

284
0
Иллюстрация

Жорий йил 16 март куни, жиноят ишлари бўйича Касби туман судида ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми ва 154-1-моддаси 1-қисми билан айбланган Д.Р.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Судланувчи Д.Р, 2022 йил апрель ойида Россиянинг Москва шаҳрига мавсумий ишлаш мақсадида бориб, таксичилик фаолияти билан шуғулланиб келиб, 2022 йил сентябрь ойида Россия полицияси ходимлари томонидан тўхтатилиб, унинг бошқарувида бўлган автомашина салон қисми кўздан кечирилганда гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, Д.Р. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда гумон қилиниб ушланган ва 2023 йил 16 март куни жиноят ишлари бўйича Москва вилояти Оденцова шаҳар суди томонидан Россия Федерацияси ЖКнинг 228-1-моддаси 4-қисмида (гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Жазо муддатини ўташ давомида, Д.Р. 2024 йил 30 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги билан "Россия-Украина" ўртасида бўлаётган жанговар ҳаракатларда Россия тарафини олиб иштирок этиш тўғрисида шартнома тузиб, Россия Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмга жойлаштирилиб, ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, 2025 йил 18 ноябрь кунига қадар "Россия-Украина" ўртасидаги жанговар ҳаракатларда Россия тарафини олиб иштирок этган.

Судда судланувчининг сўзларига кўра у ҳарбий қисмдан қочиш учун ўзи оёғидан отиб жароҳатлаган ва 2025 йил февраль ойида шифохонага ётқизилган ҳамда даволаниб бўлганидан сўнг ҳарбий қисимдан қочиб Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, улар орқали Ўзбекистонга келган. Шундан сўнг у ДХХга ариза билан мурожаат қилиб, қилмишидан афсусдалигини, пушаймонлигини билдириб, қонуний енгиллик беришни кўрсатиб ўтган.

Судда судланувчи Д.Р. ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми ва 154-1-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди ва унга 4 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

284
0

Изоҳ