• 12 196 сўм
    15.63
  • 14 049 сўм
    -30.71
  • 150 сўм
    1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 196 сўм
    15.63
  • 14 049 сўм
    -30.71
  • 150 сўм
    1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:56

Эрон АҚШнинг 500 млн долларлик разведка самолётини йўқ қилди — ОАВ

Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги авиабазасига уюштирган ҳужуми натидасида Американинг Boeing E-3 Sentry разведка самолёти жиддий шикастланган бўлиши мумкин.

68
0
Ижтимоий тармоқ

BBC маълумотига кўра, интернетда тарқалган ва текширилган суратларда E-3 Sentry самолёти жиддий шикастлангани, ҳатто иккига бўлиниб кетгандек кўринади. Суратлар Эр-Риёддан тахминан 100 километр жануби-шарқда жойлашган Prince Sultan авиабазасида олингани аниқланган.

Таҳлилчилар суратлардаги объектлар — устунлар, омборлар ва майдон белгилари — спутник тасвирлари билан мос келишини таъкидлаган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Reuters агентлиги маълумотига кўра, жума куни Эрон томонидан амалга оширилган эҳтимолий ҳужум натижасида 12 нафар америкалик ҳарбий жароҳат олган, улардан икки нафари оғир аҳволда. Wall Street Journal эса камида иккита ёнилғи қуйиш самолёти ҳам зарар кўрганини ёзган.

Эроннинг IRGC билан боғлиқ Fars агентлиги эса E-3 самолётига Shahed дрони зарба берганини маълум қилган.

BBC 11 март куни олинган спутник тасвирларида ҳам мазкур авиабазада E-3 самолёти бўлганини қайд этган. Бироқ бу айнан шу самолётми ёки йўқ — ҳозирча аниқ эмас.

E-3 AWACS самолёти Boeing 707 асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг орқа қисмида жойлашган айланувчи радар орқали узоқ масофадаги нишонларни аниқлаш имконини беради. У ҳарбий операцияларда эрта огоҳлантириш ва ҳаво жангида назоратни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Маълумотларга кўра, мазкур турдаги самолётлар 1977 йилдан буён хизматда бўлиб, 2035 йилгача АҚШ Ҳаво кучлари таркибида қолиши режалаштирилган.

68
0

Изоҳ