• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 март 21:05

FIFA Series: Ўзбекистон терма жамоаси Габонни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон МТЖ ўз майдонида Габон терма жамоасини мағлуб қилди.

208
0
UzNews.uz

27 март куни мусобақанинг илк турида Ўзбекистон ва Габон жамоалари ўзаро куч синашди. Бунёдкор стадионида бўлиб ўтган учрашувда Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳс тезкор ҳужумлар билан бошланиб, 6-дақиқада меҳмонлар сафида Тедди Аверлант ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 14-дақиқада Элдор Шомуродов Азиз Ғаниевнинг узатмасидан сўнг мувозанатни тиклади.

Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида майдон эгалари олдинга чиқди. Отабек Шукуровнинг узатмасидан кейин Остон Ўринов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Танаффусдан кейин ҳам Ўзбекистон устунликни сақлаб қолди. 59-дақиқада терма жамоадаги илк ўйинини ўтказаётган Жаҳонгир Ўрозов бош билан гол уриб, ҳисобни янада йириклаштирди. Қўшимча вақтнинг 90+3-дақиқасида эса Алишер Одилов учрашувга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси турнирни ишончли ғалаба билан бошлаб, кейинги баҳслар олдидан яхши кайфият ҳосил қилди.

208
0

Изоҳ