• 12 196 сўм
    15.63
  • 14 049 сўм
    -30.71
  • 150 сўм
    1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 196 сўм
    15.63
  • 14 049 сўм
    -30.71
  • 150 сўм
    1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:41

Ушбу ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғирлар ва момақалдироқ кузатилади

Синоптиклар келаётган иш ҳафтасида Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот беришди.

70
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ва куннинг иккинчи ярмида марказий ва жанубий вилоятлар бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ бўлади.

31 март ва 1 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати 27-30 даража илиқ атрофида бўлади.

2 апрелда шимоли-ғарбий ҳудудларда, чўл зонасида ва жанубий вилоятларда, 3 апрелда эса республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат 24-27 даражагача, жанубда 20-22 даражагача пасаяди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда 14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади.

31 март ва 1-2 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

3 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат 24-27 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

70
0

Изоҳ