• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 16:03

Кўксарой қароргоҳида Эмомали Раҳмонни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди - фото

Икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

121
0
uznews.uz

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари бошланди.

121
0

Изоҳ