22 март куни тахминан соат 11:55 да Ургут туманининг «Чор чинор» маҳалласида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳайдовчи 5 ёшли қизчани уриб кетиб, уни хавфли ҳолатда қолдирган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган.
Ургут тумани ИИБ ходимлари ҳуқуқбузар шахсни аниқлади. У маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, ҳужжатларсиз автомобил бошқарган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Иш материаллари судга юборилди. Автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди.
Хабар қилинишича, жабрланган қизча шифохонага ётқизилган.
Изоҳ