• 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 11:14

Yandex Go нинг “Таомлар” хизмати ва кулол Рустам Музафаров AI ёрдамида анъанавий косалар тўплами ва оилавий нақшлар генерацияси сайтини яратди

Yandex Go Oziq-ovqat хизмати ва кулол Рустам Музафаров авлодлар ўртасидаги боғлиқлик мавзусига бағишланган «Бир столда» арт-лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа доирасида бренд ва Музафаровлар устахонаси ўтмиш, ҳозирги замон ва келажакка бағишланган учта анъанавий косадан иборат коллекцияни тақдим этди.

228
0
uznews.uz

Келажак косасининг нақши сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида махсус сайт ҳам ишга туширилди — унда ҳар бир фойдаланувчи нейротармоқ орқали ўз оиласига хос нақш яратиши мумкин. Яратилган нақшларни ижтимоий тармоқларда улашган иштирокчилар танловда қатнашиб, чекланган миқдорда косалар коллекциясини ютиб олиш имконига эга бўлади.

Косаларни Тошкент шаҳридаги “Gozar of Artisans” ҳунармандлар маконида кўриш мумкин. Шунингдек, “ҳозирги замон” косасининг катталаштирилган нусхаси Тарас Шевченко кўчасида инсталляция сифатида намойиш этилмоқда.

Лойиҳа асосида бир дастурхон атрофида уч авлод учрашуви ғояси ётади. Косалар эса авлодлар давомийлиги ва оилавий анъаналарнинг сақланишини ифодаловчи метафора сифатида талқин этилган. Ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак косаларидаги ижро услуби ва анъанавий нақшлардаги ўзгаришлар орқали еттинчи авлод кулоли Рустам Музафаров вақтлар боғлиқлигини, шу билан бирга кулолчилик санъатининг ривожини кўрсатади. Келажак косаси – устознинг келажак ҳақидаги тасаввуридир. Ундаги ноаниқ чизиқлар керамикада турли услубларнинг ўзаро таъсири ва янги технологияларнинг анъанавий ҳунармандчиликка кириб келаётганини англатади. Бу ғояни Музафаров сунъий интеллект ёрдамида нақш яратиш орқали ҳаётга татбиқ этган.

Лойиҳа сайтида фойдаланувчилар нейротармоқ ёрдамида ўз оиласига хос нақшни яратиши мумкин. Бунинг учун оилавий анъана ёки биргаликда вақт ўтказиш тарзи қисқача тавсифланади. Масалан: “Наврўзда бутун оила бўлиб кўк сомса тайёрлаймиз”. Шу асосда сунъий интеллект ўзбек миллий нақшларига таяниб, уникал безак яратади.

Яратилган нақшни Instagram да улашган фойдаланувчилар танловда иштирок этиб, косалар коллекциясини ютиб олиш имконига эга бўлади. Бунинг учун нақшни сторисга жойлаштириб, @yandex.go.uzbekistan саҳифасини белгилаш талаб этилади. 20 нафар ғолиб тасодифий танлов орқали аниқланади. Танлов 19 апрелгача давом этади, натижалар эса 21 апрель куни Yandex Go саҳифасида эълон қилинади. Батафсил маълумотни ҳавола орқали олиш мумкин.

“Коса – маданиятимизда меҳмондўстлик ва хонадон билан боғлиқ муҳим рамз. Шу боис у лойиҳанинг марказий элементига айланди. Нейротармоқ ёрдамида ўз оиласига хос нақш яратиш — шахсий тарихга янги нигоҳ билан қараш ва уни визуал шаклда сақлаб қолиш имконидир. Бу замонавий воситалар орқали, аммо анъанавий санъат тилида ифода этилади”, – дейди Рустам Музафаров.

Рустам Музафаров — Шаҳрисабз кулоллари сулоласига мансуб уста. Унинг оиласи 200 йилдан ортиқ вақтдан бери кулолчилик санъати билан шуғулланади. Оила асарлари Санкт-Петербургдаги Эрмитаж, Москвадаги Шарқ музейи, Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи, Франкфурт замонавий санъат музейи ва Варшавадаги Осиё маданияти музейида сақланиб келинмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

228
0

Изоҳ