• 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:41

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда "Энг яхши жангчи - 2026" танловида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Миссисипи штатидаги "Camp Shelby" ҳарбий ўқув базасида ўтказилган халқаро турнирда янги рекорд ўрнатди.

105
0
Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари - кичик сержант Саломов Илҳом ва III даражали сержант Авлаев Турдимурод жорий йилнинг 16-18 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штатидаги "Camp Shelby" ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган "Энг яхши жангчи - 2026" танловида иштирок этди.

Танлов давомида иштирокчилар жисмоний тайёргарлик бўйича индивидуал меъёрлар, комплекс тўсиқлар йўлагидан ўтиш, 15 километр масофада тунги мўлжал олиш, 20 килограмм юк билан 20 километр масофага марш-югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тестлар, НАТО стандартидаги ўқотар қуролларни жанговар ҳолатга келтириш билан тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, турли шароитларда ўқ отиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, нотаниш жойга вертолёт авиациясини чақириш ва кейинчалик арқон ёрдамида объектга қўниш, шунингдек, кутилмаган топшириқларни бажариш каби 13 хил синовдан ўтишди.

Жамоавий ҳисобда Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари 20 килограммлик юк билан 20 километр масофага марш-югуришни 1 соат 48 дақиқада босиб ўтди ва бу турнирнинг энг яхши натижаси бўлди.

Якка тартибдаги синовларда III даражали сержант Авлаев Турдимурод комплекс тўсиқлар йўлагини 10 дақиқа 34 сонияда босиб ўтган бўлса, кичик сержант Саломов Илҳом 15 километр масофага тунда мўлжал олиш вазифасини 59 дақиқада муваффақиятли бажарди.

Кўрсатилган барча йўналишлар бўйича ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар энг яхши деб топилди ва мусобақа рекордларини янгилади.

Мусобақа якунида Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари турнирнинг махсус соврини билан тақдирланди.

105
0

Изоҳ