• 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 18:30

Yandex Maps да Ислом цивилизацияси марказининг 3D-модели пайдо бўлди

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг очилиши арафасида Yandex Maps харитасида унинг уч ўлчамли модели пайдо бўлди. У Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида яратилган бўлиб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига янги маданий мажмуа архитектурасини турли ракурслардан кўриб чиқиш, шунингдек, унинг атрофида қулай йўналиш топиш имконини беради.

173
0
uznews.uz

Ҳажмли рангли моделда бинонинг соялари, текстураси ва асосий архитектура хусусиятларини — монументал порталлар, марказий гумбаз ҳамда ташқи безак элементларини кўриш мумкин. 3D-модель мажмуа ташқи кўринишини олдиндан ўрганиш, суратга олиш учун қулай нуқтани танлаш ёки сайр маршрутини белгилаш, шунингдек, объектнинг шаҳар муҳитига қандай уйғунлашганини яхшироқ тасаввур қилиш имконини беради. Yandex Maps да тунги режим ёқилганда, модель ҳам ҳақиқий шаҳардаги каби ёритилади.

«Биз хариталаримизни нафақат йўналиш қуриш, балки шаҳар муҳитини, унинг маданий нуқталари ва янги диққат марказларини яхшироқ тушунишга хизмат қиладиган тарзда ривожлантирмоқдамиз. Ислом цивилизацияси марказининг уч ўлчамли рақамли модели пайдо бўлиши – Тошкентдаги энг йирик янги маданий объектлардан бири билан олдиндан танишиш имкониятидир. Бундай моделлар хариталарни янада кўргазмали ва фойдали қилади», – дея таъкидлади Yandex Uzbekistan нинг стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Сардор Қодиров.

3D-моделни кўриш учун иловада қидирувга объект номини киритиш ёки харитадан топиб, тасвирни яқинлаштириш кифоя. Моделни юқоридан эмас, ён томондан кўриш учун эса экранда икки бармоқ билан юқорига параллел ҳаракат қилиш лозим.

Yandex Maps иловасини Google Play ёки AppStore орқали юклаб олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

173
0

Изоҳ