• 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 21:14

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

52
0
president.uz / Архив фото

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари муносабати билан ўзаро самимий табриклар йўллаб, икки мамлакатнинг биродар халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар, шунингдек, Яқин Шарқда юзага келаётган вазиятни муҳокама қилиб, унинг янада кескинлашуви бутун минтақада олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга, жумладан жаҳон иқтисодиётида таназзулга олиб келиши мумкинлигини таъкидладилар.

Шу муносабат билан кескинликни фақат сиёсий-дипломатик йўллар орқали тезроқ пасайтириш зарурлиги қайд этилди.

Президентлар савдо айланмаси барқарор ўсиб бораётганини, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳалар илгарилаётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Шунингдек, бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.

52
0

Изоҳ