• 12 129 сўм
    37.79
  • 13 969 сўм
    124.53
  • 148 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 129 сўм
    37.79
  • 13 969 сўм
    124.53
  • 148 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 21:04

"Қуръони Карим", "Ислом" тарихи, "Ренессанс" заллари — президент Ислом цивилизацияси маркази билан танишди

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, мажмуада яратилган шароитлар, бой экспозициялар ва илмий-маърифий имкониятлар билан танишди.

216
0
uznews.uz

Давлат раҳбари дастлаб Қуръони карим залига кириб, бу ерда яратилган ноёб муҳит ва экспозицияларни кўздан кечирди. Мазкур зал марказнинг маънавий юраги ҳисобланади. Унда қадимий Усмон Мусҳафи ҳамда турли тарихий даврларга мансуб 100 дан ортиқ нодир Қуръон қўлёзмалари жамланган.

Маълум қилинишича, марказ Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида 10 гектар майдонда барпо этилган бўлиб, умумий майдони 42 минг квадрат метрдан зиёдни ташкил этади. Уч қаватли бинода музей, кутубхона, илмий лабораториялар ва анжуманлар зали жойлашган.

Марказнинг музей майдони олтита залдан ташкил топган: «Исломгача бўлган цивилизациялар», «Биринчи Ренессанс», «Иккинчи Ренессанс», «XX асрда Ўзбекистон», «Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс пойдевори» ва «Қуръони Карим».

Марказнинг энг асосий қисмидаги Қуръони Карим залидан мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи ўрин эгаллаган. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари ҳам мавжуд.

Ташриф давомида Президентга марказ музейидаги нодир қўлёзмалар ва артефактлар, жумладан, турли сулолалар даврига оид тарихий ёдгорликлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, халқаро стандартлар асосида жорий этилган рақамлаштириш тизими, QR-кодлар орқали экспонатлар ҳақида маълумот олиш имкониятлари тақдим этилди.

Марказ кутубхонасида ҳозирда 45 мингдан зиёд босма адабиёт ва 350 мингга яқин электрон манбалар мавжуд. Шу билан бирга, имконияти чекланган фойдаланувчилар учун махсус шароитлар яратилган.

Шунингдек, марказ ҳузурида халқаро илмий ҳамкорлик платформаси ташкил этилган бўлиб, у орқали ICESCO ва бошқа нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Тақдимотда қайд этилишича, марказ қисқа вақт ичида халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Жумладан, BBC Travel уни 2026 йилда очилиши энг кўп кутилаётган музейлар қаторига киритган.

Ташриф якунида Президент марказнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.

Давлат раҳбари мазкур мажмуа халқимизнинг бой тарихи ва маънавий меросини намоён этувчи, ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган илмий-маърифий маскан эканини таъкидлади.

216
0

Изоҳ