• 12 129 сўм
    37.79
  • 13 969 сўм
    124.53
  • 148 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 129 сўм
    37.79
  • 13 969 сўм
    124.53
  • 148 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:07

Тошкентда машинасида қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди

Йигит унинг турли аъзоларидан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

161
0
uznews.uz

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида жинсий зўравонликда айбланган 22 ёшли Д.У.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.

Иш ҳужжатларига кўра, йигит жабрланувчини машинасининг орқа ўриндиғига ўтқазиб, унинг белидан пастки қисмидан ушлаб турган ва унга нисбатан уятсиз сўзлар ишлатган.

Судда Д.У. ўз айбига қисман иқрор бўлди ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилди.

Суд қарори билан фуқаро Д.У. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

161
0

Изоҳ