• 12 158 сўм
    -33.12
  • 14 167 сўм
    55.28
  • 154 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 158 сўм
    -33.12
  • 14 167 сўм
    55.28
  • 154 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:55

Фарғонада уй эгаси сув таъминоти ходими уриб, бошини ёрди

Ходим уйда рўйхатдан ўтказилмаган ҳисоблагич мавжудлиги ва бу жарима ҳақида огоҳлантириб, ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган. Аммо, хонадонда яшовчи эркак ходимни дўппослаган.

131
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган сув таъминоти ходими калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Бош прокуратуранинг маълум қилишича жорий йилнинг 9 март куни “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Ўзбекистон тумани филиали инспектори Д.С. тумандаги Сочтепа кўчасида жойлашган хонадонлардан бирига борган. Ушбу хонадонда сув таъминоти ҳолатини ўрганиш давомида рўйхатдан ўтказилмаган ҳисоблагич мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро Фазлиддин Пардаев хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган. Жанжал давомида Ф.Пардаев ўша ерда бўлган ёғоч бўлаги билан инспектор Д.С.нинг бош қисмига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи Ф.Пардаев процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

131
0

Изоҳ