• 12 158 сўм
    -33.12
  • 14 167 сўм
    55.28
  • 154 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 158 сўм
    -33.12
  • 14 167 сўм
    55.28
  • 154 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 16:00

Наманганда қарийб 1 млрд сўмлик криптовалюта билан ноқонуний операцияларни бажарган йигит ушланди

Эркак Binance платформаси орқали 110 дан ортиқ ноқонуний транзакцияларни амалга оширган.

114
0
ИИВ

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбири доирасида Наманган вилояти Норин тумани ҳудудида ноқонуний крипто-активлар билан шуғулланиб келаётган фуқаро аниқланди.

Маълум бўлишича, туманда яшовчи 2003 йилда туғилган шахс тегишли лицензияни расмийлаштирмасдан туриб, Binance платформаси орқали криптоактивлар айланмаси билан шуғулланган.

Қўлга олинган шахс жами 982 миллион 367 минг сўмлик крипто-активлар билан 119 та ноқонуний операцияларни амалга оширган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 278-8-моддаси 3-қисми "а" банди (криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

114
0

Изоҳ