Ҳаво ҳарорати пасайиши ҳамда республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошгани сабабли бугун — 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб республикадаги метан заправкалари фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
"Мазкур чора-тадбирлар, аввало, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда," - дейилади хабарда.
Ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорти воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда давом эттирилади.
Изоҳ