• 12 126 сўм
    -32.49
  • 14 172 сўм
    -67.15
  • 159 сўм
    1.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 126 сўм
    -32.49
  • 14 172 сўм
    -67.15
  • 159 сўм
    1.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 7 март 12:18

Ўзбекистонда Биофармацевтика миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда

Янги институт учта амалдаги илмий марказни бирлаштиради, шунингдек Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери минтақавий биофармацевтика хаби — BioPharma Cityга айлантирилади.

242
0
president.uz

Ўзбекистонда Президент фармонига мувофиқ Биофармацевтика миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

Янги институт қуйидаги таълим ва илмий муассасалар негизида ташкил қилинади:

• Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти;

• Тошкент вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институти;

• «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти.

Институт мазкур ташкилотларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Бундан ташқари, Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудуди кенгайтирилади.

У биотехнология ва фармацевтика соҳасидаги минтақавий илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш хаби — BioPharma Cityга айлантирилади.

Кенгайтириш учун қўшимча равишда 100 гектар ер майдони ажратилади. Шу билан бирга қуйидагиларни назарда тутиш топширилди:

• ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни қоплаш Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни қоплаш бўйича Республика мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

• мазкур ер участкалари олиб қўйилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши йўқотишлари учун компенсация лойиҳа ташаббускорлари томонидан 5 йилгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўланади.

242
0

Изоҳ