• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 22:03

Наманганда жазмани билан тил бириктириб, эрини ўлдиртирмоқчи бўлган аёл ушланди

У ёлланма қотил гаплашиб, 6000 АҚШ доллари эвазига эрини машинаси билан бирга ёқиб юборишни режалаштирган.

145
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 март куни Давлатобод туманида яшовчи аёл ўзининг жазмани билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келган турмуш ўртоғини нотаниш шахс орқали 6000 АҚШ доллари эвазига ўлдиришни режалаштираётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Шундан сўнг Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил этилиб, буюртмачилар Telegram орқали шартли қотил билан суҳбатлашиб, шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғини Cobalt автомашинасида ёлғиз юришини, Андижон-Наманган йўлидаги овлоқ жойида ўлдириб, автомашинасини ёқиб юбориш кераклигини ҳамда эвазига 6000 АҚШ доллари беришларини айтадилар.

Дарҳол тадбир иштирокчилари томонидан жабрланувчининг ўлдирилганлиги акс этган қотиллик жинояти саҳналаштирилади ва шартли қотил ушбу ҳолатни видеотасвирга олиб, буюртмачи аёл ва унинг жазманига видеотасвирни кўрсатади.

Буюртмачилар келишилган пул маблағидан 5500 АҚШ долларини шартли қотилга бераётган вақтларида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинадилар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 25 орқали 97-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар Жиноят-протсессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланганлар. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

145
0

Изоҳ