Ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси ишчиларига ойлик маош бермаётгани, бу борада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги нега жим қараб турганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумот берди.
2026 йил март ҳолатига кўра, “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси ҳамда унинг тасарруфидаги корхоналар фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан тегишли текширув ва ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жорий йилда вазирликнинг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган 11 та объект ҳудудида фаолият юритаётган “Enter Engineering Pte. Ltd.” ҳамда унга алоқадор жами 34 та корхоналардаги иш ҳақи қарздорлигини ундириш чоралари кўрилди.
Ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси томонидан 12 754 нафар ходимга иш ҳақи ундириб берилди.
Ҳозирги кунда текширишлар давом эттирилмоқда ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ