Gulf компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Хусусан, у Ўзбекистонда 150 миллион долларга камида 100 та ёқилғи қуйиш шохобчаларини очишни ва авиация соҳасига қарийб 50 миллион доллар йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вице-президенти Крейг Крамер 18 февраль куни Вашингтонда Шавкат Мирзиёевнинг Америка бизнеси ва молия институтлари вакиллари билан учрашувида маълум қилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари мамлакатни юқори сифатли ёқилғи билан таъминлаши айтилмоқда.
АЁҚШни яқин икки йилда ишга тушириш режалаштирилган.
"Улар Ғарб стандартлари бўйича қурилади ва юқори сифатли ёқилғи билан таъминланади. Бу даврда биз чакана активларга камида 150 млн доллар сармоя киритамиз. Ҳар бир объект ҳажми ва дизайни бўйича замонавий ва ноёб бўлади," - дейилади "Ўзбекистон 24" телеканали дастурида.
Маълум қилинишича, вилоят раҳбарлари компания ўз лойиҳаларини амалга ошириши мумкин бўлган 200 га яқин жойни таклиф қилган.
Изоҳ