• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 5 феврал 13:54

Ўзбекистонда PayPal, Apple Pay ва Google Pay ишга туширилади: қонун мақулланди

Тузатишлар маълумотларни маҳаллийлаштириш талабларини қайта кўриб чиқишни назарда тутади, бу эса халқаро тўлов хизматларининг ишлаши учун тўсиқларни бартараф этиши ва контактсиз тўловлар имкониятларини кенгайтириши керак.

189
0
visa.com

Аввалроқ, депутатлар Apple Pay ва Google Pay'ни ишга тушириш учун зарур бўлган шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.

Сенатнинг 13-ялпи мажлисида "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган фрилансер дастурчилар ўзлари яратган дастурий маҳсулотлар ва рақамли контентларни хорижий мижозларга сотиш учун халқаро электрон платформалардан кенг фойдаланмоқда. Баъзи асосий платформаларда тўловлар банк карталари ёки банк ўтказмалари орқали амалга оширилса, Upwork, Fiverr, Envato, Storyblocks каби платформаларда тўловлар фақат PayPal орқали амалга оширилиши мумкин.

Бироқ ҳозирда Ўзбекистонда чиқарилган банк карталари тўлиқ форматда PayPal тизимида ишламайди. Ушбу чеклов маълумотларни фақат Ўзбекистон ҳудудида сақлаш талаби билан боғлиқ бўлиб, бу мамлакат қонунчилигида, хусусан, "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонунда белгиланган. Натижада халқаро тўлов тизимларининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши маълум даражада чекланган.

Қонунга киритилаётган ўзгартиришлар бу каби муаммоларни бартараф этади. Мамлакатда халқаро онлайн тўлов тизимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, финтеч, электрон тижорат ва рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, фрилансерлар учун қонуний ва шаффоф тўлов механизмларини яратиш, хорижий сайёҳлар учун контактсиз тўлов имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.

Қонунда Ўзбекистон ҳудудида фақат муайян тоифадаги маълумотлар (биометрик, генетик ва телекоммуникация хизматларига оид маълумотлар) сақланиши кераклиги белгиланмоқда.

Бошқа маълумотларни чет элга узатиш ва сақлаш учун аниқ хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасига шахсга доир маълумотлар ҳимояси таъминланадиган давлатлар рўйхатини тасдиқлаш ваколати берилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, қонун электрон тижоратни ривожлантириш соҳасидаги ҳуқуқий ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига халқаро Интернет-платформалардан фойдаланишда янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Муҳокама якунида сенаторлар қонунни маъқуллади.

189
0

Изоҳ