• 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:43

Россия ва Украина ўртасидаги харбий ҳаракатларда қатнашган 19 ёшли ўзбекистонлик судланди

У ўзининг Instagram аккаунтида Россия Қуролли кучларининг камуфляж кийимида қурол билан ва ҳарбий тайёргарлик ўтаётган полигондаги суратларини жойлаштирган.

127
0
uznews.uz

Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилинган фуқарога нисбатан суд иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, судланувчи Х.Д. 2025 йил 23 май куни ишлаш мақсадида Россия ҳудудига бориб, 2025 йил 19 август куни Россиянинг Владивосток шаҳар ҳудудида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлиги сабабли Россиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан қўлга олиниб, Россия Федерацияси ЖКнинг 228-моддаси билан жавобгарликка тортилган.

У ўзига нисбатан тайинланган 15 йил 3 ой муддатга берилган "Озодликдан маҳрум қилиш" жазосидан қутилиш мақсадида, 2025 йил 19 сентябрь куни ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган бўлсада ўз хоҳиши билан Россия Қуролли кучлари таркибига кириб, Россия ва ушбу давлат билан низолашаётган Украина давлати ўртасидаги ҳарбий тўқнашув ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланган.

Судга оид портретшунослик экспертизасининг 2025 йилдаги хулосасига кўра, тақдим этилган фотосуратдаги шахс ва Х.Д. "Шакл-1" нусхасидаги фотосурат айнан бир шахс акс этганлиги аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Х.Д. ЖКнинг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

127
0

Изоҳ