• 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:47

Тошкент метрополитенининг яна 19 та бекати кассалари ёпилади

Ушбу чора-тадбирлар жорий йилнинг 1 февралидан амалга оширилади.

188
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

Тошкент метрополитенида йўлкира ҳақини тўлашнинг янада қулай тизимини яратиш мақсадида "Янгиҳаёт," "Сергели," "Ўзгариш," "Чоштепа," "Миллий боғ," "Мустақиллик майдони," "Амир Темур хиёбони," "Пушкин," "Дўстлик," "Авиасозлар," "Тошкент," "Ойбек," "Космонавтов," "Ўзбекистон," "Ғафур Ғулом," "Чорсу," "Туркистон," "Шаҳристон" ва "Бодомзор" каби яна 19 та бекатда кассалар ёпилади.

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб ушбу станциялардаги кассалар ўз фаолиятини босқичма-босқич тўхтатади ва уларнинг ўрнига бир марталик QR-чипталарни берувчи инфокиоскалар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Айни пайтда йўловчилар учун банк карталари, транспорт карталари, Face ID, PalmPay ва мобил иловалар орқали тўлаш каби ўндан ортиқ замонавий ва қулай тўлов усуллари мавжуд.

Кейинги босқичларда йўловчиларнинг фикр ва таклифларини инобатга олиб, қолган метро бекатларида ҳам кассаларни босқичма-босқич ёпиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 9 декабрь куни пойтахт метрополитенининг 16 та бекатида кассалар ёпилган эди. Шунингдек, кассир лавозимларини бутунлай бекор қилиш режалаштирилган. Касса операторларига турли йўналишлар - бухгалтериядан тортиб тикувчилик ва қандолатчиликкача бўлган йўналишлар бўйича бепул қайта тайёрлаш курслари таклиф этилади.

188
0

Изоҳ