• 12 122 сўм
    48.78
  • 14 188 сўм
    29.32
  • 156 сўм
    1.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 122 сўм
    48.78
  • 14 188 сўм
    29.32
  • 156 сўм
    1.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Кеча, 15:05

Энди бир кун ичида фақат битта банкда онлайн кредит расмийлаштириш мумкин

Онлайн кредитни расмийлаштиришда фойдаланувчининг маълумотлари махсус реестрда текширилади ва кредит бюроси кун давомида фақат битта ЖШШИР бўйича битта сўровни қабул қилади.

97
0
UzNews.uz / АИ

Низомга кўра, онлайн кредит олиш учун ариза беришда кредит ташкилоти биринчи навбатда фойдаланувчининг кредит шартномаларини тузиш тақиқланган шахслар реестридаги маълумотларини текширади.

Агар реестрда фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар аниқланмаса, онлайн кредит бериш жараёни давом этади.

Битта ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотларидан сўровлар юборилган тақдирда, кредит бюроси фақат биринчи келиб тушган сўровга жавоб беради.

Агар биринчи сўровни юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилса, кредит бюроси бошқа кредит ташкилотларига ушбу ЖШШИР бўйича 24 соат ичида сўровлар қабул қилинмаслигини маълум қилади.

Аввалроқ, Адлия вазирлиги Марказий банк билан ҳамкорликда кредит ва тўлов ташкилотлари, шунингдек, тўлов тизимлари операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан туриб молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, фирибгарлар томонидан расмийлаштирилган онлайн кредитлар фуқаролардан ундирилмайди, шунингдек, фойдаланувчилар ўз аккаунтларига фақат ўзларига ёки яқин қариндошларига тегишли банк карталарини боғлашлари мумкин бўлади.

97
0

Изоҳ