Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Гвидо де Санктисдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, савдо-инвеститсиявий ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Бахтиёр Саидов элчига Ўзбекистондаги фаолиятига муваффақиятлар ва самарали фаолият тилади.
Изоҳ