Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Белгиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эрик Де Маердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишларини муҳокама қилиб, мамлакатлар ўртасида савдо, инвестиция ва ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, амалий иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчига дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилади.
Изоҳ