Кредит-ахборот таҳлил марказининг маълум қилишича, 2026 йил 1 январь ҳолатига "Кредит тақиқи" хизматидан 438 322 нафар фуқаро фойдаланган. Шундан 292 722 нафари эркак, 145 600 нафари аёллардир.
Кредитларни расмийлаштириш тақиқидан 26 ёшдан 35 ёшгача бўлган фуқаролар энг фаол фойдаланган.
Ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаш қуйидагича:
- 26 ёшгача - 94 782 нафар (22%);
- 26-35 ёшлилар - 144 655 нафар (33%);
- 36-45 ёшлилар - 106 676 нафар (24%);
- 46-55 ёшлилар - 52 718 нафар (12%);
- 56 ёшдан катталар - 39 491 нафар (9%).
"Кредит тақиқи" хизмати фуқароларга ўз номига ихтиёрий равишда кредитлар, микроқарзлар ва кредит карталарини расмийлаштиришга тақиқ қўйиш орқали фирибгарликдан ҳимояланиш имконини беради. Фойдаланувчилар хизматни онлайн ва офлайн режимда мустақил равишда ёқишлари ёки ўчириб қўйишлари мумкин.
Хизматга бир неча усулда уланиш мумкин:
- "KATM" мобил иловаси орқали (Android, App Store ва Huawei АппГаллерй учун мавжуд);
- Кредит бюросининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинет орқали;
- кредит шартномасини тузишни тақиқлаш ёки тақиқни бекор қилиш хизматини танлаган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва унинг мобил иловаси орқали;
- барча Давлат хизматлари марказларида.
Изоҳ