• 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 8 январ 18:32

Тошкентда "мигалка" ўрнатган ва рақамсиз ҳаракат қилган 2 та BMW жарима майдончасига жойлаштирилди

BMW Х5 ҳайдовчилари ўзбошимчалик билан сирена ва милтилловчи чироқлар ўрнатиб, шаҳар бўйлаб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган.

218
0
Видеодан кадр

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда милтилловчи чироқлар ўрнатилган иккита BMW автомашинаси йўлларда авария ҳолатларини юзага келтириб, инспекторларнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларини бажармагани акс этган видео тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритди.

Тергов жараёнида ҳайдовчилардан бири BMW Х5 автомобилини ўзбошимчалик билан олиб, эгасини огоҳлантирмасдан кетганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, у ЙПХ ходимларидан яшириниб, шаҳар бўйлаб давлат рақамисиз ҳаракатланган. Ҳайдовчи қоидабузарлик содир этганини тан олди ва бундан кейин бундай ҳолат такрорланмаслигини айтиб, пушаймонлигини маълум қилди.

Иккинчи BMW Х5 эгасининг айтишича, у 6 январь куни машинани танишига устахонага олиб боришни сўраб қолдирган. Бироқ, у эгасига билдирмасдан сирена ва милтилловчи чироқларни ўрнатган ва давлат рақамларини олиб ташлаган.

Текширув натижаларига кўра, ҳодисада иштирок этган иккала BMW автомобили ҳам жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

218
0

Изоҳ