• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Кеча, 18:37

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Мазкур лавозимни Фарғона давлат техника университетининг собиқ ректори Ўктам Саломов эгаллади.

148
0
t.me/fargonafvv

Президентнинг тегишли қарори билан Саломов Ўктам Раҳимович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Ўктам Саломов Фарғона давлат техника университети ректори лавозимида фаолият юритган.

Ўктам Саломов 1977 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Физика-математика фанлари доктори илмий даражасига эга. Турли йилларда Андижон машинасозлик институти ва Тошкентдаги Турин политехника университетини бошқарган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Унинг раҳбарлигида халқаро ҳамкорлик, илмий тадқиқотлар ва замонавий таълим дастурларини жорий этиш фаол ривожланди.

148
0

Изоҳ