"Формула-1"нинг энг машҳур монаколик пойгачиларидан бири, Ferrari жамоаси пойгачиси Шарл Леклер Тошкентга келди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни қўмита раҳбарияти кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда FIA Awards йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган тадбир доирасида жаҳон автоспортининг етакчи жамоалари ва вакиллари тўпланади.
Изоҳ