Панама энди операциялар бўйича кучайтирилган валюта назорати талаб қилинадиган давлатлар рўйхатида йўқ.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришлар Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг қўшма қарори билан киритилган. Ҳужжат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ССП билан келишилган.
Ҳозирги вақтда рўйхатга имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда маълумотларни ошкор қилиш ва тақдим этишни назарда тутмайдиган 68 та мамлакат киритилган.
Изоҳ