Аввалроқ, талаблар учун қишки таътил санаси ҳақида хабар бергандик.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига) бориб-келишларини қулайлаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Uzbekistan Airways АЖ билан ҳамкорликда қўшимча имкониятлар яратилади.
Шунга мувофиқ, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.
Изоҳ