• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:32

БМТнинг "CHAMPS" ташаббуси Ўзбекистонда расмий ишга туширилмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг "CHAMPS" ташаббусини Ўзбекистонда расмий ишга туширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

50
0

Тошкент шаарында БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасига қарашли "CHAMPS" ташаббусини Ўзбекистонда расмий ишга туширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

адбирни Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов, БМТ НЖБнинг минтақавий вакили Оливер Столпе, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Дурдона Рахимова ва Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардоев кириш сўзлари билан очиб беришди.

"CHAMPS" ташаббусининг асосий мақсадлари — давлат ва nodavlat ташкилотларни болалар орасида зарарли хулқ-атвор шаклланишининг олдини олишда, эрта профилактика чоралари самарадорлигини оширишда, ҳаётий ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришда ягона ва интеграцияланган профилактика тизими доирасида бирлаштиришдир. Ушбу ташаббусда хатар гуруҳи рўйхатидан турувчи болаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистонда "CHAMPS" ташаббусининг биринчи пилот ҳудуди сифатида Сергели тумани белгиланди. Ушбу туманда БМТ НЖБ маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда болаларни қўллаб-қувватловчи мавжуд профилактика инфратузилмаларини баҳолаш, ташаббуснинг самарадорлигини ошириш ва болаларнинг соғлом ривожланишида асосий параметрларни ишлаб чиқиш чораларини ўрганмоқда.

Тадбир якунида томонлар Ўзбекистонда "CHAMPS" ташаббусини амалиётга жорий этишга оид расмий ҳужжатларни имзоладилар.

50
0

Изоҳ