• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:01

2027 йилда Тошкент вилоятининг электр тармоқларини хусусий бошқарувга ўтказиш режалаштирилмоқда

Президент келгуси йилларда Ўзбекистон энергетикасини ривожлантириш бўйича режаларни маълум қилди. Ушбу режалар орасида бир нечта вилоятларнинг электр тармоқларини хусусий операторларга бошқарувга топшириш ҳам бор.

58
0

Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни янги энергетика қувватлари ва инфратузилма объектларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларининг қурилишини бошлашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Тадбирда Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий, Туркия Республикаси энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслон Байроқдор ва Озарбайжон Республикаси энергетика вазири Парвиз Шаҳбозов, Қирғиз Республикаси энергетика вазири Таалайбек Ибраев, шунингдек, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Ислом тараққиёт банки ва бошқа молия институтлари, “ACWA Power” (Саудия Арабистони), “Aksa Enerji”, “Cengiz Enerji” (Туркия), “Masdar” (БАА), “China Energy”, “Datang”, “Sinoma”, “Poly”, “CNTIC”, “Eagle Rise” (Хитой), “EDF”, “Voltalia”, “TotalEnergies” (Франция), “Siemens Energy” (Германия) ва “Nebras Power” (Қатар) вакиллари ҳам қатнашди.

Янги объектлар – қарийб 11 миллиард долларлик 42 та энергия ишлаб чиқариш, сақлаш қувватлари ва бошқа инфратузилма иншоотлари – мамлакатимизда амалга оширилаётган миллий энергетика тармоғи салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли стратегиянинг бир қисмидир.

Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида умумий қиймати 3,3 миллиард долларга тенг жами 3 минг 500 мегаваттли 16 та қуёш, шамол, иссиқлик ва гидро электростанциялари шулар жумласидан.

Тўлиқ қувватга чиққач, улар йилига 15 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Натижада келгуси йилда “яшил” энергия ишлаб чиқариш ҳажми 23 миллиард киловатт-соатга етади. Ушбу қувватлар Ўзбекистон аҳолисининг йиллик электр энергия истеъмоли тўлиқ қопланишига хизмат қилади.

Энг муҳими, тоза энергия ҳисобига табиий газ сарфи салкам 7 миллиард куб метрга камаяди. Атмосферага 11 миллион тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинади.

Фойдаланишга топширилаётган лойиҳалар орасида 1 минг 245 мегаваттли 10 та энергия сақлаш тизими ҳам бор. Бу энергия энг кўп истеъмол қилинадиган тиғиз вақтларда қўшимча 1,5 миллиард киловатт-соат электр энергиясини тармоққа узатиш имконини беради.

Қўшимча равишда ишга туширилаётган 11 та йирик подстанция ва 420 километр юқори кучланишли тармоқлар тизимнинг барқарор ишлашига хизмат қилади.

Cалкам 5 минг мегаваттли қуёш ва шамол, 400 мегаваттли гидро электр станциялари ишга туширилди. Жами генерация қувватларида “яшил” энергиянинг улуши бу йил 30 фоизга етказилади.

Ўзбекистон етакчиси келгуси 5 йилда 150 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ҳисобидан минглаб саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириб, юқори даромадли иш ўринлари яратилишини маълум қилди.

Янги қувватларни ягона энергия тизимига боғлаш учун юқори кучланишли 6 минг километр тармоқлар тортилади. Хусусан, келгуси йилнинг ўзида 1 минг километр тармоқлар ўтказилиб, подстанцияларда 6 минг мегаватт қўшимча қувватлар яратилади.

Хусусан, Туркиянинг “Aksa Elektrik” компанияси билан Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини хусусий бошқарувга бериш бўйича келишувга эришилган.

Ушбу компания лойиҳа доирасида тармоқни операцион бошқарувга олиб, инвестиция киритади, тармоқларни модернизация қилади, йўқотишларни босқичма-босқич 2 баробарга камайтиради. Натижада ҳар йили ўртача 20 миллион доллар тежалади.

Шундай тажриба асосида келгуси йилда Жиззах ва Сирдарё, 2027 йилда Наманган ва Тошкент вилоятлари электр тармоқлари бошқаруви ҳам инвесторларга таклиф этилади.

Учинчидан, аҳолининг муқобил энергия манбаларидан фойдаланишини фаол қўллаб-қувватлаш.

Янги йилда 300 та маҳалла ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107  мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади. Бу ижтимоий лойиҳа 30 мингта камбағал оилани “яшил” энергия билан таъминлаш имконини беради. Улар ўз эҳтиёжидан ортиқча электр энергиясини тармоққа узатиб, даромад топади.

58
0

Изоҳ