Жорий йилнинг 5 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми банди билан айбланган Қ.Ё.га нисбатан суд иши кўриб чиқилди.
Қ.Ё. 2021 йил 11 ноябрь куни ишлаш мақсадида Россиянинг Москва шаҳрига бориб, 2021 йил декабрь ойида Москва шаҳрида бўлиши давомида гиёҳвандлик воситалари қонунга хилоф муомаласи билан шуғулланганликда РФ ЖКнинг 228-моддаси билан айбланиб, суд томонидан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
2025 йилнинг январь ойида Свердловск вилояти Нижний Тагил ИК №5-сонли жазони ўташ муассасасида жазо ўтаб келиши вақтида, Россия Федерацияси Мудофа вазирилгининг ходимлари томонидан унга нисбатан ўтаб келаётган жазодан озод этилиши, уй-жой билан таъминланиши, Россия фуқаролигини олиши ва 1 800 000 Россия рубли миқдоридаги пул маблағи эвазига "Россия-Украина" ўртасидаги жанговор ҳаракатларда Россия давлати томонидан иштирок этишга жалб қилинган.
Шунингдек, Ё.Қ. 2025 йилнинг январь ойида РФ Свердловск вилояти Нижний Тагил ИК №5-сонли ЖИЭМда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб келиши давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўла туриб, моддий манфаатдорлик эвазига, 2025 йил январь ойида Россия Қуролли кучлари сафига ёлланиб, Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Рязан вилоятида жойлашган №41450-сонли ҳарбий қисм, 106-двезия, 137-полк, 6-баталён, 4-ротада ёлланган ҳолда 2025 йил 18 январь кунидан 2025 йил февраль ойининг ўрталарига қадар РФ томонидан қўлга киритилган Луганск ва Донецк шаҳарларида ҳарбий тайёргарликлардан ўтиб, Россия Федерацияси Курск шаҳрида РФ Қуролли Кучлари тарафидан туриб Украина давлатига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб келган. Шундан сўнг, 2025 йил 27 июль куни Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганлиги аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ё.Қ. ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди ва ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ